«иқлим ўзгариши» тегли мақолалар


Кўплаб мамлакатлар БМТнинг янги иқлим мақсадлари бўйича белгиланган муддатга риоя қилолмади
10 февраль 2025, 22:03

Кўплаб мамлакатлар БМТнинг янги иқлим мақсадлари бўйича белгиланган муддатга риоя қилолмади

Дунёнинг Хитой, Ҳиндистон каби энг ифлослантирувчи давлатлари БМТнинг 2035 йилгача бўлган янги иқлим мақсадларини белгилаш муддатига амал қилмади, деб ёзмоқда Reuters. Глобал исишни тўхтатиш ҳаракатлари Дональд Трампнинг сайланишидан кейин босим остида қолгани айтилади.

2024 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди
10 январь 2025, 17:17

2024 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди

2024 йил об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг иссиқ йил бўлди — глобал ўртача ҳарорат биринчи марта саноатгача бўлган даврга нисбатан 1,5 даражадан кўпроққа кўтарилди.

Қишлоқ мактабларининг иситиш тизимини иссиқлик насосларига ўтказиш фойдалими? ГЭФ КГД иқтисодий таҳлили
19 декабрь 2024, 12:42

Қишлоқ мактабларининг иситиш тизимини иссиқлик насосларига ўтказиш фойдалими? ГЭФ КГД иқтисодий таҳлили

БМТТД 2023 йили Сирдарёдаги қишлоқ мактабида кўмирга муқобил иситиш тизимини ишга туширди. Иқтисодчилар иситиш мавсуми якунларига таяниб, янги «яшил» технология қанчалик фойдали экани ва унинг учун қандай шароитлар яратилиши кераклигини ўрганди. Лойиҳа натижалари «Газета.uz» материалида.

БМТТДнинг Марказий Осиё шаҳарларини иқлим хатарларига мослаштириш лойиҳаси ишга туширилди
13 декабрь 2024, 23:01

БМТТДнинг Марказий Осиё шаҳарларини иқлим хатарларига мослаштириш лойиҳаси ишга туширилди

БМТТД Япония ҳукумати кўмагида Марказий Осиё шаҳарларининг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришларига чидамлилигини ошириш бўйича минтақавий ташаббусни ишга туширди. 5 миллион долларлик лойиҳа уч йилга мўлжалланган.

COP29: иқлим ўзгаришидан азият чекаётган давлатлар учун йилига камида 300 млрд доллар ажратилади
24 ноябрь 2024, 16:45

COP29: иқлим ўзгаришидан азият чекаётган давлатлар учун йилига камида 300 млрд доллар ажратилади

Бокуда ўтган COP29 иқлим саммитида ривожланаётган мамлакатларга иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ёрдам сифатида йилига 300 млрд доллар ажратишга келишилди. Аммо қатнашчиларнинг айримлари ташаббусни танқид қилиб, бу миқдор муаммо кўлами учун етарли эмас, демоқда.

ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди
19 ноябрь 2024, 15:05

ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 250 миллион доллар кредит ажратди. Маблағ транспорт ва энергетика каби тармоқларда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига чидамлилигини оширишни қўллаб-қувватлайди.

Иқлим ўзгаришлари геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда — Шавкат Мирзиёев
12 ноябрь 2024, 18:16

Иқлим ўзгаришлари геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев COP 29`даги нутқида иқлим ўзгаришлари асосий глобал таҳдидга айланиб бораётгани, геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Президент глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда бартараф этишда қатор таклифларни билдирди.

2024 йил энг иссиқ йил бўлишига «деярли шубҳа йўқ» — Copernicus
7 ноябрь 2024, 18:28

2024 йил энг иссиқ йил бўлишига «деярли шубҳа йўқ» — Copernicus

2024 йилда ўртача глобал ҳарорат рекорд даражага етиши кутилмоқда. 2015 йилги Париж келишуви доирасида мамлакатлар глобал исишни 1,5 даража Цельсийгача чеклашга келишиб олган, аммо бу йил кўрсаткич мазкур чегарадан ошиши мумкин.

Глобал амалиётда экотуризм нима ва Ўзбекистон уни қандай ривожлантириши мумкин?
31 октябр 2024, 14:17

Глобал амалиётда экотуризм нима ва Ўзбекистон уни қандай ривожлантириши мумкин?

Экотуризм деганда жаҳон амалиётида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиб, табиат қўйнида дам олиш тушунилади. Четда экотуризм қандай ривожлантириляпти, бу борада ким илғор, Ўзбекистонда уни қандай йўлга қўйиш мумкин — Atlas консалтинг компаниясининг «Газета.uz» учун махсус шарҳи шу ҳақда.

Ўртача глобал ҳарорат 2030 йилдаёқ 1,5 даражага ортиши мумкинлиги бизни жиддий хавотирга соляпти — президент
25 сентябрь 2024, 15:56

Ўртача глобал ҳарорат 2030 йилдаёқ 1,5 даражага ортиши мумкинлиги бизни жиддий хавотирга соляпти — президент

Президент Шавкат Мирзиёев ўртача глобал ҳарорат 2040 йилгача 1,5 даражага ортиши прогноз қилинганига қарамай, ҳозирги вазиятда бу ҳолат 2030 йилдаёқ юз бериши мумкинлиги мамлакатни жиддий хавотирга солаётганини таъкидлади.

Дунё кетма-кет иккинчи йил рекорд даражадаги энг иссиқ ёзни бошдан кечирди
6 сентябрь 2024, 20:57

Дунё кетма-кет иккинчи йил рекорд даражадаги энг иссиқ ёзни бошдан кечирди

Ўтган уч ой — июнь, июль ва август — тарихдаги энг иссиқ даврга айланди. Сайёрада кетма-кет иккинчи йил аномал иссиқ ёз қайд этилмоқда.

Намибия гўшт учун 700 дан ортиқ ёввойи ҳайвон, жумладан, фил ва бегемотларни отишни режалаштирмоқда
29 август 2024, 23:46

Намибия гўшт учун 700 дан ортиқ ёввойи ҳайвон, жумладан, фил ва бегемотларни отишни режалаштирмоқда

Намибия ҳукумати 700 дан ортиқ ёввойи ҳайвон, жумладан, фил, бегемот ва зебраларни ўлдириш режасини тасдиқлади. Уларнинг гўшти мамлакатда юз берган сўнгги 100 йилдаги энг ёмон қурғоқчилик фонида озиқ-овқат танқислигига дучор бўлган жамоаларга тарқатилади.

13 ойлик ҳарорат рекордлари бузилди — Copernicus
8 август 2024, 22:14

13 ойлик ҳарорат рекордлари бузилди — Copernicus

Ортда қолган ой тарихдаги иккинчи энг иссиқ июль бўлди ва кетма-кет 13 ой давомида қайд этилган ҳарорат рекордларини бузди. Бироқ, иқлимшуносларнинг огоҳлантиришича, глобал исиш давом этмоқда.

Ўзбекистон президенти ҳузурида Иқлим кенгаши тузилмоқда
3 август 2024, 11:57

Ўзбекистон президенти ҳузурида Иқлим кенгаши тузилмоқда

Ўзбекистон президенти ҳузурида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича давлат раҳбари ҳузуридаги юқори маслаҳат органи — Иқлим кенгаши тузилади.

21 июль дунёдаги энг иссиқ кун бўлди
24 июль 2024, 17:51

21 июль дунёдаги энг иссиқ кун бўлди

21 июль, якшанба куни 1940 йилдан бери бошланган кузатувлар тарихидаги рекорд даражадаги иссиқ кун бўлди. Европа иқлим хизмати маълумотларига кўра, ўша куни сайёрада ўртача ҳарорат Целсий бўйича 17,09 даражага етган.

Иқлим ўзгариши вино, зайтун мойи, қаҳва ва какао нархларини оширмоқда — WSJ
11 июнь 2024, 23:10

Иқлим ўзгариши вино, зайтун мойи, қаҳва ва какао нархларини оширмоқда — WSJ

Глобал исиш вино, зайтун мойи, кофе ва какао ишлаб чиқариш шароитларини бузмоқда, бу эса уларнинг жаҳондаги нархлари ошишига олиб келмоқда, деб ёзди Wall Street Journal. Иссиқлик ва қурғоқчилик таъсирида сўнгги йилларда бу маҳсулотларнинг нархи камида икки баравар қимматлади.

Сўнгги 12 ой тарихдаги энг иссиқлари бўлди
6 июнь 2024, 19:56

Сўнгги 12 ой тарихдаги энг иссиқлари бўлди

Охирги 12 ой ичида глобал ҳарорат кузатувлар тарихидаги энг юқориси бўлди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатларни шошилинч чоралар кўришга чақирди. «Иқлим жаҳаннамига олиб борадиган йўлдан чиқишимиз керак», — деди у.

Иқлим инқирози сабаб 2023 йилда бир ойлик аномал иссиқлик кузатилди — тадқиқот
30 май 2024, 23:30

Иқлим инқирози сабаб 2023 йилда бир ойлик аномал иссиқлик кузатилди — тадқиқот

Дунё аҳолисининг деярли 80 фоизи 2023 йилда камида 31 кун давомида аномал иссиқликни бошдан кечирди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, антропоген омиллар таъсирида юзага келган иқлим инқирози бўлмаганда, бу кунлар анча кам бўлар эди.

Иқлим ўзгариши Осиёга қаттиқ таъсир қилмоқда — Жаҳон метеорология ташкилоти
23 май 2024, 21:47

Иқлим ўзгариши Осиёга қаттиқ таъсир қилмоқда — Жаҳон метеорология ташкилоти

Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботига кўра, 2023 йилда Осиёда иқлим ўзгариши тезлашган. Минтақада ўртача глобал ҳароратдан тезроқ исиш кузатилмоқда. Бу қурғоқчилик ва иссиқлик тўлқинларидан сув тошқини ва бўронларгача бўлган экстремал об-ҳаво шароитларига олиб келади.

2023 йилнинг ёзи сўнгги 2000 йилдаги энг иссиғи бўлди — тадқиқот
16 май 2024, 22:49

2023 йилнинг ёзи сўнгги 2000 йилдаги энг иссиғи бўлди — тадқиқот

Шимолий яримшарда ўтган йилнинг ёзи нафақат замонавий об-ҳаво кузатувлари бошланганидан бери, балки сўнгги 2000 йилдаги энг иссиғи бўлди, бу дарахтларнинг йиллик ҳалқаларини ўрганиш орқали аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг